Дуал таълим – амалий билимлар майдонида

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти дала тажриба майдонларида дуал таълим машғулотлари ташкил этилди. Машғулотларни институтнинг Дуккакли дон экинлари селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехникаси лабораторияси мудири, катта илмий ходим Зафарбек Якубов олиб борди. Унда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти Агробиология факултетининг “Қишлоқ хўжалиги экинлари селексияси ва уруғчилиги” йўналиши 4–16-гуруҳ талабалари иштирок этди.
Машғулотлар институтнинг дала тажриба майдонларида ўтказилди. Талабалар селексия жараёнлари, уруғчилик асослари ҳамда дуккакли дон экинларини етиштириш агротехникаси бўйича амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлади.
Дуал таълим назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштириш, талабаларни илмий-тадқиқот жараёнларига жалб этиш ҳамда замонавий агротехнологияларни чуқур ўрганишда муҳим ўрин тутади. Бундай машғулотлар ёш мутахассисларнинг касбий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе