Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Дуал таълим амалиёти – илм ва тажриба уйғунлиги!

Дуал таълим амалиёти – илм ва тажриба уйғунлиги!
Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари учун навбатдаги дуал таълим машғулотлари юқори савияда ташкил этилди. Тадбир давомида институтнинг бой тарихи, илмий салоҳияти, селексия ва уруғчилик йўналишидаги инновацион ёндашувлари ҳамда сўнгги ютуқлари ҳақида кенг қамровли тақдимот ўтказилди. Талабалар замонавий лабораториялар фаолияти, тажриба майдонларидаги амалий жараёнлар ва илғор агротехнологиялар билан яқиндан танишиб, назарий билимларини реал илмий муҳитда мустаҳкамлаш имконига эга бўлдилар. Мазкур ҳамкорлик ёш мутахассисларнинг профессионал компетенсияларини ривожлантириш, илмий изланишларга қизиқишини ошириш ҳамда таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда. #ДуалТалим #Агротехнология #ИлмВаАмалиёт

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.