Дуал таълим: назария ва амалиёт уйғунлиги

Дуал таълим тизими талабаларнинг назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш, уларни келгусидаги касбий фаолиятга пухта тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.
Илмий муассасаларда ташкил этилаётган бундай амалий машғулот жараёнлари талабаларнинг касбий кўникмаларини мустаҳкамлашга алоҳида муҳим ўрин эгаллайди.
Андижон давлат университети Кимё ва биология факултети Биология таълим йўналиши 3-босқич талабалари иштирокида Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида навбатдаги ўқув-амалий машғулот ташкил этилди.
Машғулот давомида талабалар илмий муассасада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари, тажриба майдонлари, замонавий агротехнологиялар ҳамда селексия йўналишидаги илмий изланишлар билан яқиндан танишдилар.
Мазкур ўқув-амалий машғулот олий таълим ва илмий муассасалар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, талабалар учун билим ва кўникмаларни ошириш учун хизмат қилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе