Дунёдаги энг қиммат олма

Дунёга машҳур "Қора олмос" олмалари дастлаб Янги Зеландия селексионерлари томонидан яратилган. Ушбу олма нави Тибетда 3100 метр баландликда етиштилади. Унинг ўзига хослиги у етиштирилган шароитга боғлиқ деб изоҳланади. Сабаби, боғлар Ҳимолой тоғлари соясида ўсади, бу ҳолат уларни кўпинча экстремал иқлим шароитларига ва ҳарорат ўзгаришига мослашувчанлигини оширади. Хитойлик фермерларнинг меҳнати ва ноёб табиий омиллар туфайли олма ноёб тўқ бинафша ранг ва чиройли тузилишга эга бўлди. Витаминларга бой ва севсувлиги унинг ўзига хос хусусиятларидан биридир.
Ташқи кўринишида пишган олма олмосга ўхшайди, шунинг учун ҳам унга "Қора олмос" номи берилди.
"Қора олмос" олма нави совуққа чидамли, ҳашаротлар томонидан чангланишга муҳтож эмас.
Биринчи олма боғи тибетлик боғбонлар томонидан 2011-йилда экилган. Унинг майдони 50 гектарга яқин эди. Тўрт йил ичида 20 минг туп дарахт 50 тоннага яқин ҳосил берди.
Хитойлик маркетологлар ушбу олмаларни чекланган миқдорда сотиш орқали уни эксклюзив маҳсулотлар гуруҳига кирғизиб, 6 -8 дона олмани ўз ичига олган махсус совға қутисига жойлаштирган ҳолда сотувга чиқаришди.
"Қора олмос" навли олманинг бир донаси 7 доллардан 20 долларгача сотилади.
Пухта ўйланган маркетинг стратегияси сабаб ҳозиргача бу олмаларни сотиб олишни истовчилар олдиндан буюртма беради ва тўловни амалга оширганидан сўнг, унга маҳсулот етказиб берилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе