Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Дунёнинг 12 мамлакатида фаолият юритаётган КОПИА вакиллари Миллий марказда

Дунёнинг 12 мамлакатида фаолият юритаётган КОПИА вакиллари Миллий марказда

Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Корея Республикасининг КОПИА (Кореа Програм он Интернатионал Агрикултуре) маркази вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда КОПИА марказининг Осиё давлатлари бўйича координатори Жунг Жае А хоним бошчилигидаги делегация ҳамда Марказ билан ҳамкорлик қилаётган дунёнинг 12 та мамлакати вакиллари иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон КОПИА билан ҳамкорликда энг юқори натижаларга эришаётган давлат сифатида эътироф этилди.

Шунингдек, 2024 йилда халқаро ривожланиш соҳасида фахрли ташкилот сифатида тан олинган Миллий марказга Корея Республикаси Бош вазирининг махсус ёрлиғи Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Вон До Ён томонидан тантанали равишда топширилгани (https://t.me/AKIS_milliy_markaz/9063?single)alohida қайд этилди.

Марказ директори ўринбосари Бунёд Мамараҳимов меҳмонларга самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдириб, Миллий марказ ва унинг тизимидаги илмий муассасалар фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берди. У ўз нутқида КОПИА билан ҳамкорлик янги босқичга чиқиши, йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва тажриба алмашиш имкониятлари кенгайишини таъкидлади.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — КОПИА билан ҳамкорлик қилаётган бошқа давлатлар вакилларини Ўзбекистон тажрибаси билан таништиришдир. Шу муносабат билан меҳмонлар Миллий марказ тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институти фаолияти ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишдилар.

Учрашув давомида қишлоқ хўжалигида инновацияларни жорий этиш, янги агротеҳнологияларни қўллаш ва илмий ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва тажриба алмашиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Мулоқотдан сўнг меҳмонлар Корея Республикаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, замонавий ўқув маркази билан таништирилди.

Ташриф доирасида КОПИА вакиллари эртага Хоразм вилоятида шоличиликда катта тажрибага эга маҳаллий деҳқонлар фаолияти билан яқиндан танишишлари режалаштирилган.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.