Экологик инқироз: микропластиклар жиддий хавфга айланмоқда

Бугун микропластиклар нафақат сув ва ҳавода, балки тупроқ, мева-сабзавотлар, денгиз маҳсулотлари ҳамда ҳатто она сутида ҳам аниқланмоқда. Бу эса экологик муаммонинг тобора инсон саломатлиги билан чамбарчас боғланиб бораётганини англатади.
Ушбу видеолавҳада микропластикларнинг озиқ-овқат занжирига қандай кириб келаётгани, уларнинг инсон организмига кўрсатиши мумкин бўлган салбий таъсири ҳамда экологик хавфсизлик ва озиқ-овқат хавфсизлиги ўртасидаги узвий боғлиқлик илмий манбалар асосида ёритилади.
Кўзга кўринмайдиган, аммо ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бораётган ушбу хавф ҳақида муҳим фактлар билан танишинг.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм