Экология ва чорвачилик маданияти – бугуннинг долзарб талаби

Бугунги кунда дунё миқёсидаги энг жиддий экологик муаммолардан бири — микропластиклардир. Тупроқ ва сувга сингиб бораётган пластик чиқиндилар нафақат атроф-муҳитга, балки озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда инсон саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмоновнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалиги майдонларида, айниқса пахта далаларида тўпланиб қолаётган пластик чиқиндиларни ўз вақтида йиғиштириш ва далаларни доимий равишда тоза сақлаш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан биридир.
"Далага ташланган ҳар бир пластик бўлаги вақт ўтиши билан майдаланиб, микропластикларга айланади. Бу эса тупроқ сифатига, экологик муҳитга ва охир-оқибат инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади", — дея таъкидлади вазир.
ℹШунингдек, вазир чорвачиликда этика қоидаларига риоя қилиш масаласига ҳам алоҳида урғу берди.
Қайд этилганидек, чорва молларини тоза ва озода шароитда боқиш, уларни сифатли озуқа ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш, доимий парвариш қилиш нафақат маҳсулдорликни оширади, балки ҳайвонлар фаровонлигини таъминлашнинг ҳам муҳим мезони ҳисобланади.
Вазирнинг фикрича, замонавий қишлоқ хўжалиги фақат ҳосилдорлик ёки маҳсулот ҳажми билан эмас, балки экологик масъулият ва ҳайвонларга нисбатан масъулиятли муносабат билан ҳам баҳоланади.
Батафсил – видеода.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм