Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

ЭКСПЕДИЦИЯ: генофондни асраш ва бойитиш йўлида!

ЭКСПЕДИЦИЯ: генофондни асраш ва бойитиш йўлида!

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг Экоботаника ва систематика бўлими ҳамда Доривор ўсимликлар генетик ресурслари бўлими мутахассислари — М. Саримсаков, У. Рўзметов ва бошқа илмий ходимлардан иборат жамоа аъзолари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани, Тепарсой дарасининг денгиз сатҳидан 1450 м баландликда жойлашган майдонида илмий экспедиция уюштирдилар.

Экспедиция давомида ҳозирги кунда кўплаб қизиқишларга сабаб бўлаётган ноёб ёввойи қизил гожи, бутасимон дала зирки ҳамда кўплаб доривор, қадимий ва ёввойи ўсимлик турлари йиғиб келинди.

Намуналар Миллий генбанк коллексиясини бойитиш, доривор ҳамда маданий ўсимликларнинг нав ва ёввойи турларини сақлаш мақсадида тўпланди.
Ўсимлик намуналари кейинчалик таҳлил қилиниб, сақлаш ва селексия ишларида фойдаланиш учун генбанк коллексиясига киритилади.

Бу экспедиция Мамалактимизда ўсимлик хилма-хиллигини асраш ва генетик ресурсларни келажак авлодлар учун сақлаш йўлидаги муҳим тадбирлардан биридир.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.