Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЭКСПЕРТЛАР ИШТИРОКИДА ДАЛА КЎРИГИ

ЭКСПЕРТЛАР ИШТИРОКИДА ДАЛА КЎРИГИ
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институтида дала кўриги бўлиб ўтди. Тадбирда Миллий марказнинг экспертлар гуруҳи иштирок этди. Кўрик давомида институтнинг лабораториялари, таянч докторантлар ва стажёр-тадқиқотчиларнинг фаолияти билан яқиндан танишилди. Докторантлар томонидан тажриба майдонида синовдан ўтказилаётган шоли, соя ва мош каби экин турларининг янги тизим ва навлари самарадорлиги ўрганилди. Мулоқот жараёнида илмий изланувчиларнинг танлаган мавзулари, олиб бораётган тадқиқот ишлари, уларнинг долзарблиги, мақсади ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот олинди. Миллий марказ экспертлари томонидан докторантлар ва лабораториялар фаолиятида аниқланган методик ҳамда амалий камчиликлар юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Шунингдек, мавжуд муаммолар ва уларнинг эчимларига оид фикрлар билдирилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.