Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Экспо Доҳа-2023” — “Яшил саҳро, янада яхши атроф-муҳит” халқаро кўргазмасига старт берилади

Экспо Доҳа-2023” — “Яшил саҳро, янада яхши атроф-муҳит” халқаро кўргазмасига старт берилади
Мазкур кўргазма давлатимиз раҳбарининг бевосита иштирок этишлари билан аҳамиятлидир. Айни кунларда давлат ташрифи билан Қатарда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти ушбу тадбир очилишига таклиф этилган нуфузли шахс ҳисобланиб, расмий "Экспо Доҳа - 2023" ушбу ташриф асосида кўп қиррали шериклик, ҳамкорлик алоқаларини янги қирра ва йўналишларда ривожлантиришга манфаатдор эканлигига бир ишорадир. Ўзбекистон ўз салоҳиятини намойиш этадиган мазкур кўргазма асосий тўртта: замонавий қишлоқ хўжалиги, технология ва инновациялар, экологик хабардорлик ва барқарор ривожланиш мавзуси атрофида бўлиб ўтади.Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги павилёни эса бошқаларникидан ажралиб туриши табиий. Бу ерда микрокўкатдан тортиб, турли иқлим шароитларига чидамли ўсимликлар, сабзавот ва экинлар, декоратив яшилликлар намойиш этилади. Араб давлатлари ва кўргазма учун бу ниҳоятда муҳим. Олимлар ва экспертлар жамоаси эса мазкур тақдимотларнинг илмий асосларини бўлишишга тайёр. Бундан ташқари, органик маҳсулотлар, юртимиз довруғини оширишга хизмат қилувчи сарҳил мевалар тақдимоти, миллий маданиятимиз ва гастрономик имкониятларимиз тарғиботи ҳам айни кўргазма кун тартибидан муқим жой олган. WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.