Электромобиллардан фойдаланишни кенгайтириш янада рағбатлантирилади

Экологик автомобилларни кўпайтириш бўйича беш йиллик дастур амалга оширилади.
Бунда маҳаллий электромобилларга 12 фоизли, хорижий электромобилларга эса 16 фоизли автокредитлар ажратилади.
Электромобилларни қувватлаш стансияларини ташкил қилиш учун тадбиркорларга 10 фоизли имтиёзли кредитлар берилади, ерларни ауксиондан 2 карра арзон нархда сотиб олиш имконияти яратилади.
Электромобилларни қувватлаш стансияларида автомобилларни зарядлашда 1 киловатт-соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисми давлат буджетидан қоплаб берилади.
Электромобилда такси хизмати кўрсатадиган фуқароларга ҳам бир қатор имтиёзлар берилади.
Факебоок|Инстаграм|Х