Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Элликқалъада уруғчиликнинг замонавий технологиялари жорий этилмоқда

Элликқалъада уруғчиликнинг замонавий технологиялари жорий этилмоқда
Хабар берганимиздек, Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб турган қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Элликқалъа туманидаги “Амиробод жайрони” агрокластерига қарашли Пахта-ғалла уруғчилиги инновацион маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур марказ бир кунда 45–50 тонна пахта ва ғалла уруғига ишлов бериш қувватига эга бўлиб, иш жараёни тўлиқ хориж технологияси асосида амалга оширилади. Энг сўнгги русумдаги технологиялар Хитой Халқ Республикасидан келтирилган. Ҳар бир сменада 10 кишидан жами 30 нафар ишчи меҳнат қилади. Ишлаб чиқариш йилнинг 12 ойи давомида узлуксиз олиб борилади, бу эса ҳудуднинг агросалоҳиятини янада оширишга хизмат қилади. Ҳозирда марказ ҳудуддаги кластерлар билан тузилган шартномалар асосида уруғлик донларни саралаб, дорилаб, қадоқланган ҳолда мижозларга етказиб бермоқда. Етказиб берилишдан олдин уруғлар икки кун тиндирилади. Қабул қилинган уруғлик донлар эса яровизация жараёнидан ўтказиш учун музлатгичли омборхоналарга жўнатилади. Яровизация — уруғларни махсус ҳарорат ва намлик шароитида қайта ишлаш жараёни бўлиб, ҳосилдорлик ва уруғ сифати сезиларли даражада ошади. Шу тариқа, “Амиробод жайрони” агрокластери ҳудуд фермерлари ҳамда аграр соҳа тадбиркорларини юқори сифатли уруғ билан таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда. Ташриф чоғида вазир марказ фаолиятини юқори баҳолаб, бундай илғор технологиялар мамлакат қишлоқ хўжалигида самарадорлик ва рақобатбардошликни оширишга хизмат қилишини таъкидлади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.