Энди Ўзбекистонни фақат харитадан эмас, фонд биржасидан ҳам излашади

18 май, 2026 йил.
Лондон фонд биржаси.
Янги Ўзбекистон иқтисодиёти учун янги старт нуқтаси.
Илк бор Ўзбекистоннинг стратегик давлат активлари глобал инвесторлар эътиборига чиқмоқда. Энергетика, авиация, телекоммуникация, транспорт ва банк тизимидаги йирик компанияларни бирлаштирган УзНИФ фонди энди жаҳон капитал бозори билан юзма-юз.
Энг муҳими – бу сафар Ўзбекистон инвестор қидирмаяпти. Инвесторларнинг ўзи Ўзбекистонга қизиқмоқда.
БлаккРокк. Франклин Темплетон. Редwҳеел.
Дунё молиясининг энг йирик номлари энди Ўзбекистон иқтисодиётини кузатувчи эмас, балки унинг иштирокчисига айланмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳамда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов иштирок этади.
Бу шунчаки ИПО эмас.
Бу – Ўзбекистон иқтисодиёти халқаро капитал бозорларига янги босқичда кириб бораётганининг амалий ифодаси.
Бугун Лондон фонд биржасида нафақат аксиялар савдоси бошланади. Бугун Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий имижи, очиқлиги ва инвестисион ишончи халқаро баҳога чиқади.
https://t.me/Rasmiy_axborot_official/15823