Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЭНЕРГИЯ ВА СУВ” МАВЗУСИДА КОНФЕРЕНСИЯ-МУЛОҚОТ

ЭНЕРГИЯ ВА СУВ” МАВЗУСИДА КОНФЕРЕНСИЯ-МУЛОҚОТ
Тошкент шаҳридаги У-ЭНТЕР инновацион тадбиркорлар марказида “Жамият ривожланишининг яшил йўли” платформасида “Энергия ва сув” мавзусида Глобал Экологик Фонднинг Кичик Грантлар Дастури ташаббуси билан ташкил этилган катта конференсия-мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда ҳукумат, тадбиркорлик субъектлари ва илмий-тадқиқот институти вакиллари, талабалар ва бошқа қизиқувчилар, шу жумладан Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти олимлари ҳам иштирок этдилар. ҚХМИТИ лаборатория раҳбари А.Абдурахманов “Тупроқни ҳимояловчи деҳқончиликнинг намликни сақлаш, ёнилғи ва бошқа харажатларни иқтисод қилишдаги имкониятлари” мавзусида тақдимот билан маъруза қилди. Конференсия-мулоқот савол-жавобларга бой бўлиб, қизғин бахс-мунозара кўринишида ўтди. https://t.me/AKIS_milliy_markaz

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.