Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Эрон компаниялари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида

Эрон компаниялари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида
Шу кунларда Эрон Ислом Республикасининг қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи бир қатор компаниялари вакиллари мамлакатимизда бўлиб турибди. Ташрифнинг биринчи кунида меҳмонлар Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори, академик Шодмон Намозов кутиб олди. Шундан сўнг Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ва меҳмонлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Эроннинг “Сиранг”, “Намино Гроуп”, “Сабз Коош”, “Сабзкоош Негин”, “Берузмарт” ва “Сиранг УАВ” компаниялари вакиллари иштирок этди. Учрашув аввалида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори, академик Шодмон Намозов делегация вакилларига Марказ ва унинг фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. У ўз сўзида мазкур Марказ мамлакат аграр соҳасидаги илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориши, шунингдек, Марказ ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида агрохизматлар маркази (АКИС) орқали билим ва инновациялар бевосита ишлаб чиқаришга татбиқ этилиши натижасида самарали ҳамкорлик учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Музокараларда қишлоқ хўжалигида замонавий техника ва инновацион ечимларни жорий қилиш, икки томонлама ҳамкорлик йўналишларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Эрон компаниялари вакиллари учрашув доирасида ўзлари таклиф қилаётган хизмат турлари, техникалар ва ҳамкорлик мазмунини тақдимотлар асосида баён қилдилар. Куннинг иккинчи қисмида дастурга мувофиқ Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида делегация аъзолари ва агрокластерлар вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди. Учрашувда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан агрокластерлар вакиллари иштирок этди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда делегация аъзолари агрокластерлар вакилларига ўзларининг қишлоқ хўжалиги йўналишидаги фаолиятлари ҳақида тақдимотлар асосида батафсил маълумот бердилар. Агрокластерлар вакиллари учун Эрон компаниялари томонидан ишлаб чиқарилаётган кичик қишлоқ хўжалиги техникалари ва агродронлар мавзуси алоҳида қизиқиш уйғотди. Улар ушбу техника ва технологиялар борасида ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита ишлаб чиқарувчилардан жавоб олдилар. Технологияларни харид қилиш ва бу борадаги ҳамкорлик юзасидан дастлабки келишувларга эришилди. Шунингдек, делегация аъзолари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар, замонавий лабораториялар ва иссиқхона фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Мулоқот якунида делегация аъзоларидан “Сиранг” компанияси директори Шарифиан Ҳади Миллий марказ Ахборот хизмати учун интервю берди. Интервюни кейинги постларимизда эълон қиламиз. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.