Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Эътироф

Эътироф
АКАДЕМИКЛАР МИЛЛИЙ МАРКАЗДА... Аграр соҳа илм-фанида академиклар сони 1 нафарга ортди. Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг профессори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори НАМАЗОВ ШОДМОН ЭРГАШОВИЧ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб тасдиқланди. Шодмон Эргашовични қутлаш учун бугун Миллий марказда илм аҳли жам бўлди. Олим томонидан яратилган ғўзанинг "Султон" нави бугун Республикамиз пахта майдонларда экилиб келади. Шодмон Намазов 5 нафар фан доктори, 4 нафар фан номзоди ва 9 нафар қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа докторларига илмий раҳбар ҳисобланади. Тадбирда олимнинг илмий фаолияти, ютуқлари ва энг аввало инсоний фазилатлари эътироф этилди. Келгуси фаолиятига зафарлар тиланди. Шунингдек, яқин орада ташкил этилиши режалаштирилаётган "Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси" ҳақида ҳам муҳокама бўлиб ўтди. АКИС УЗБЕКИСТАН

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.