Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Этироф

Этироф
“Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, ўсимликлар генетик ресурсларини асраш ва улардан самарали фойдаланиш йўлида самарали фаолият олиб бориб келаётган, илмий изланишлари ва фидокорона меҳнати билан ажралиб турган бир гуруҳ илмий ходимлар ва соҳа фидойилари эътироф этилди. Институт директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари Умиджон Бахадиров тадбирни очиб берди. Шунингдек, Касаба уюшмаси раиси ва лаборатория раҳбарлари ўзининг эзгу тилакларини билдиришди. Тақдирланувчиларга эсдалик совғалари топширилиб, уларнинг меҳнати жамоа олдида муносиб қадрлангани алоҳида таъкидланди. Мазкур тадбир ходимларни янги илмий ютуқлар сари руҳлантириш, жамоада ҳамжиҳатлик ва масъулиятни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди. БИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ! ЎГРИТИ ахборот хизмати Телеграм   Инстаграм Факебоок WЕБ https://t.me/OGRITI_Uzbekistan

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.