Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

"ЭУ АСК-ФАКИЛИТЙ" ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

"ЭУ АСК-ФАКИЛИТЙ" ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ
Миллий марказга Европа Иттифоқининг "ЭУ АСК Факилитй" лойиҳаси вакиллари ташриф буюрди. Меҳмонлар билан Миллий марказ директори ўринбосари Баҳодир Эшчанов учрашув ўтказди. Хабарингиз бор, мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида узоқ йилга мўлжалланган стратегия ишлаб чиқилган. Айни вақтга қадар лойиҳанинг биринчи босқичи амалга оширилиб, бунда Ўзбекистонга АКИС тизими кириб келди. Илмий-инновацион фаолият модернизацияси амалга оширилди. Энди мазкур лойиҳанинг иккинчи босқичига ўтиш кўзда тутилган. Бунда айнан малака ошириш, етук кадрлар тайёрлаш ва салоҳиятни ўстириш, маркетинг ҳамда жамоатчилик билан алоқалар каби 50дан ортиқ режалар белгилаб олинди. Миллий марказда бўлиб ўтган учрашувда мазкур масалалар муҳокама этилди. Самимий руҳда ўтган учрашув якунида томонлар ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга келишиб олдилар. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.