Қизиқ факт

Франсияда картошка қандай оммавийлашганини биласизми?
Картошка Франсияга 18 асрда Жанубий Америкадан олиб келинган. Янги маҳсулот эса франсузларни асло қизиқтирмайди.
Шунда франсуз агрономи Антуан Парменте картошкани франсузлар орасида ноёб маҳсулот эканлигига ишонтириш учун ҳийла ишлатади. Унинг ғояси билан картошка далалари атрофига қуролли соқчилар намойишкорона тарзда жойлаштирилади. Кечаси эса "қўриқчилар" одамлар картошкани "ўғирлашлари" учун атайлаб ўз постларини тарк этишди.
Ҳийла иш бериб, қизиқувчан одамлар картошка ҳосилини ўғирлашади. Аҳоли тезда уни татиб кўрди ва унинг мазаси франсузларга маъқул бўлди. Шу тариқа картошкани бозори юришиб кетди.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz