ФАН, ТАъЛИМ ВА АМАЛИЁТ УЙҒУНЛИГИ: ОЗУҚА ЭКИНЛАРИ СОҲАСИДА ЯНГИ ИЛМИЙ ЁНДАШУВ

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Озуқа экинлари илмий-тажриба стансиясида фан, таълим ва амалиёт интеграциясини мустаҳкамлашга қаратилган дуал таълим тизими янги босқичга кўтарилмоқда. Мазкур тизим доирасида Тошкент давлат аграр университети талабалари учун стансия базасида ўқув-амалиёт жараёнлари ташкил этилди.
Ўқув-амалиёт давомида стансия бўлим бошлиғи Б. Суванов томонидан талабаларга бугунги кунда долзарб бўлиб бораётган глобал иқлим ўзгаришларининг қишлоқ хўжалигига таъсири, ушбу омилларни юмшатишда озуқа экинларининг ўрни ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, янги навлар яратиш, юқори репродуксияли уруғлик етиштириш, уруғлик сифати ва сертификация тизимини такомиллаштириш масалалари кенг ёритилди.
Амалий машғулотлар жараёнида талабаларга озуқа экинларини етиштиришда инновацион ёндашувлар, ресурс тежамкор технологиялар ҳамда илмий асосланган агротехник тадбирлар бўйича зарур билим ва кўникмалар берилди. Шу билан бирга, талабаларга қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тармоқдаги замонавий тенденсиялар ҳамда келгусида юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжлар ҳақида ҳам атрофлича тушунтиришлар берилди.
Учрашув якунида талабалар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди ҳамда қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе