ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Фарғона водийсида бўлиб, бу ердаги фермер хўжаликлари, агрокластерлар, шунингдек бошқа соҳа ташкилот ва корхоналари фаолияти билан бевосита танишмоқда.Қўқон шаҳрида Азиз Воитов “Замин боғи”га ташриф буюрди. Учкўприк туманидаги собиқ “Янги деҳқон” ММТП ҳудудида ташкил қилинган ушбу боғда амалга ошираётган ишлар билан танишди.
Шундан кейин Олтиариқ туманига йўл олган вазир ушбу тумандаги “Нут фруц” агрологистика маркази фаолияти билан танишди. Айтиш керакки, қишлоқ хўжалигида мева-сабзавот етиштириш баробарида уларнинг логистикаси, етиштирилган маҳсулотни мижозларга ўз вақтида, сифатини йўқотмаган ҳолида етказиб бериш алоҳида аҳамият касб этади. Мазкур агрологистика маркази водий фермер-деҳқонларининг узоқларини яқин қилиб, улар етиштирган мева ва сабзавотларни нафақат маҳаллий, балки хорижий бозорларга ҳам етказиш йўлида хизмат қилмоқда.
Шундан сўнг Азиз Воитов ва унга ҳамроҳлик қилувчилар Фарғона вилоят ҳудудий Агрохизматлар марказида бўлдилар, бу ерда амалга оширилаётган ишларнинг бориши ва натижавийлигини ўргандилар.
Шунингдек, вазир Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази — АКИСнинг вилоятдаги бўлими биноларининг қурилиш жараёни билан танишди.
#қишлоқ_хожалиги #вазир #ташриф #кластер #Фаргона
Вебсайт • Телеграм • Факебоок • ЁуТубе • Инстаграм