Фаргона_август

2022-йил 8-август куни Фарғона вилоят Агрохизматлар маркази агромаслаҳатчиси С.Отақулов вилоятимизнинг Бағдод туманида бўлиб, туман карантин хизмати бошлиғи М.Эшонхонов ва "Фергана Спиннинг" пахта тўқимачилик кластери агрономи И.Нодиров ҳамроҳлигида ғўза майдонларида зараркунандаларга қарши кураш ҳамда дефолиация тадбирини ўтказишга тайёргарлик ишлари билан танишди.
Шунингдек, агромаслаҳатчимиз туманнинг "Саховат"МФЙ ҳудудида 26 га майдонда барпо этилиб 138 нафар ёшларга беминнат ёрдам тариқасида мулк қилиб берилган иссиқхоналарда парвариш қилинаётган экинларнинг ҳолати билан танишди ҳамда ёшларга вилоятда ташкил этилган АКИС маркази ва унинг фаолияти ҳамда ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича тушунча берди.
Бизни кузатишда давом этинг!
Телеграм | Wеб сите | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе
Мурожаат учун:
+99897-555-03-10
ферганаакис@умаил.уз
Манзилимиз:
Фарг'она шаҳар, Ал-Фарг'оний ко'часи 204-уй