ФАРГОНА_ФЕРМЕР_ЕХПО_2022

14-15 декабр кунлари Фарғона вилоят ҳокимлиги ва Фарғона вилоят Агрохизматлар маркази ҳамда Туркиялик тадбиркор ва қишлоқ хўжалиги вакиллари ҳамкорлигидаги "ФАРҒОНА ФЕРМЕР ЭХПО 2022" "Қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва доривор ўсимликлар инвестицион халқаро тижорат кўргазма ва конгресси" бўлиб ўтди.
Икки кун давом этган мазкур тижорат кўргазмасида Туркиянинг 16 та компаниялари ва 30 нафарга яқин қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият олиб бораётган тадбиркорлари иштирок этишди ва бир нечта янги шартнома ҳамда келишувлар амалга оширилди.
Фарг'она вилоят Агрохизматлар маркази матбуот хизмати