ФАРГОНА_ФЕРМЕР_ЕХПО_2022

Бугун Фарғона вилоят ҳокимлиги ва Фарғона вилоят Агрохизматлар маркази ҳамда Туркиялик тадбиркор ва қишлоқ хўжалиги вакиллари ҳамкорлигидаги икки кунлик "ФАРҒОНА ФЕРМЕР ЭХПО 2022" "Қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва доривор ўсимликлар инвестицион халқаро тижорат кўргазма ва конгресси" якунланди.
Икки кун давом этган мазкур тижорат кўргазмасида Туркиянинг 16 та компаниялари ва 30 нафарга яқин қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият олиб бораётган тадбиркорлари иштирок этишди, янги шартнома ва келишувлар амалга оширилиши маълум қилинди.
Фарг'она вилоят Агрохизматлар маркази матбуот хизмати