Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Фермерлар биочарнинг самарасини амалда синаб кўрди

Фермерлар биочарнинг самарасини амалда синаб кўрди
Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда биочар тайёрлаш лойиҳасида фаол иштирок этган фермер хўжаликларига карбон кредитлари учун маблағлар тўлиқ тўлаб берилди. Шу муносабат билан Миллий марказда Сирдарё ва Тошкент вилоятларидан лойиҳада фаол иштирок этган фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Самимий руҳда ўтган мулоқотда фермерлар лойиҳа эълон қилинган дастлабки пайтларда унга кўпчилик шубҳа билан қараганини, бироқ ўзлари лойиҳада иштирок этиб, биочар тайёрлаш нафақат молиявий жиҳатдан манфаатли, балки тупроқ унумдорлигини оширишда ҳам катта аҳамиятга эга эканини таъкидлашди. Фермерларнинг қайд этишича, биочардан фойдаланиш тупроқ ҳолатини яхшилаш ва унинг унумдорлигини оширишга хизмат қилади. Учрашув якунида лойиҳада фаол иштирок этган фермерларга Қишлоқ хўжалиги вазирининг ташаккурномалари топширилди. Миллий марказ Ахборот хизмати эса фермерларнинг лойиҳа доирасидаги тажрибалари, фикр ва мулоҳазалари билан қизиқди. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.