Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Фермерлар учун ғалла парваришига оид амалий семинар ўтказилди

Фермерлар учун ғалла парваришига оид амалий семинар ўтказилди
Каттақўрғон туманида Иштихон, Нарпай, Пахтачи ва Каттақўрғон туманларида фаолият юритаётган фермерлар иштирокида 2026-йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини суғориш, парвариш қилиш ҳамда куз фаслининг илиқ ва қуруқ келаётгани шароитида амалга оширилиши зарур бўлган агротехник тадбирлар бўйича ўқув-семинар ташкил этилди. Тадбирда соҳа олимлари, мутахассислар ва тажрибали агрономлар қатнашиб, амалий тавсиялар берди. Семинарда фермерларга сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш, суғориш муддатларини тўғри белгилаш, ҳаво шароитидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб парвариш ишларини ўз вақтида бажариш, ўғитлаш ҳамда зараркунда ва касалликларга қарши курашиш бўйича батафсил тушунтиришлар берилди. Мутахассислар айниқса кузнинг ноодатий илиқ келаётгани сабаб тупроқ намлигини сақлаш, ортиқча сув сарфини олдини олиш ва ўсимликнинг вегетация босқичига мос ишлов бериш муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. Wеб | Телеграм | Факебоок | Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.