Фермерлар учун қўшимча имконият

Эндиликда пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларида ҳам чорва сақлаш учун бино ва иншоотлар қуриш мумкин.
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
Қарорнинг 3-бўлими (в) бандига кўра фермерларга қуйидаги имкониятлар берилади:
49 йилга ижарага берилган ерларда пахта-ғаллачилик фаолияти билан шуғулланувчи, камида 10 гектар ер майдонига эга хўжаликлар ер майдонининг 1 фоизи, бироқ 20 сотихдан кўп бўлмаган қисмида:
йирик ва майда шохли қорамолларни сақлаш учун
— енгил конструксияли бино,
— сув резервуари,
— озуқа сақлаш омбори
қуришга рухсат берилади.
Муҳим шартлар:
Камида 60 бош йирик шохли
Камида 100 бош майда шохли мол боқиш лойиҳаси амалга оширилиши шарт.
Қурилиш тугаллангандан сўнг 6 ой ичида белгиланган талаб бажарилмаса, қурилган обект ноқонуний қурилма деб баҳоланади.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни:
https://lex.uz/docs/7807664
Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.
Маълумот фойдали бўлса, улашинг.
Телеграм
Инстаграм
Факебоок
Ёутубе