Фермерларга дизел ёқилғиси учун 2 миллион сўмгача субсидия!

Пахта ва буғдой етиштирувчи фермерлар учун муҳим янгилик! 2026-йил 1-апрелдан 1-июлгача биржа савдолари орқали харид қилинган дизел ёқилғиси нархи 1 тоннаси учун 13 млн сўмдан ошган бўлса, ошган сумманинг 2 миллион сўмгача бўлган қисми давлат томонидан субсидия сифатида қопланади.
Энг қулай томони — ариза топшириш шарт эмас!
Субсидия Агропортал маълумотлари асосида автоматик (проактив) тарзда ҳисобланади.
Субсидия олиш учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак:
Дизел ёқилғиси биржа савдолари орқали харид қилинган бўлиши;
Фермернинг экин майдонлари ва экин турлари Агропортал тизимига киритилган бўлиши;
Харид қилинган дизел ёқилғиси агротехнологик харитада белгиланган апрел–июн ойларидаги агротехник ишларда ишлатилган бўлиши.
Ҳисобланган субсидия маблағлари Агентлик томонидан фермернинг тижорат банкидаги махсус ҳисобварағига 3 иш куни ичида ўтказилади.
Агар техник носозлик ёки маълумотлар алмашинувидаги узилиш сабабли маълумотлар Агентликка етиб бормаса, фермер Агентликка ёзма равишда ёки Агропортал орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе