Фото_факт

⌛ Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти томонидан Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги “Булоқбоши” МФЙ ҳудудида 22 та аҳоли томорқасида кичик грант лойиҳалар доирасида “хонадонбай” илмий-тадқиқотлар ўтказилаётгани ҳақида расмий саҳифаларимизга олдин жойлаган хабарларимизда маълумотлар берган эдик.
Аҳоли томорқаларига биринчи экин сифатида картошканинг институт олимлари томонидан яратилган “Ўзбекистон қизили” ва “Тошкент эртакиси” навлари экилган. Ҳозирда экилган картошка уруғлари бир текис униб чиқиб, баравж ривожланмоқда.
Юқоридаги суратни лойиҳа иштирокчиси Муҳамадали Жакбаров бугун эрта тонгда бизга жўнатди.
Бизни кузатиб боринг. Олимларимиз ўтказаётган “хонадонбай” илмий лойиҳаларнинг кейинги босқичлари ҳақида ҳам маълумотлар бериб борамиз.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе