Фойдали

ПИЁЗ ЕТИШТИРИШ
Пиёз совуққа чидамли ўсимлик бўлиб, энг кўп етиштириладиган сабзавотлардан бири ҳисобланади ва пиёз бошқа сабзавотларга нисбатан узоқроқ сақланади;
уруғ экилганда майсалар униб чиққунча бўлган вақт ҳарорат етарли бўлганда 15-20 кун;
пиёз уруғини 1-2 йил сақлаш мумкин;
Уруғ экилганидан ҳосилни йиғиб олгунча кетган вақт:
22 ҳафта (баҳорда экилганда),
40 ҳафта (августда экилганда).
экиш вақти: феврал ойини 3-қисми ва март ойида;
уруг 3-5 К ҳароратда нишлай бошлайди ва пиёзбоши эса осади;
униб чиққан осимлик -2-3 К гача совуққа чидайди;
пиёз уругини экишга тайёрлашда касалликларга қарши дорилаш яхши натижа бериши кузатилган;
пиёз уруғи баҳорги муддатда гектарига 10-12 кг кузги-ёзги муддатда 16-20 кг экилади.
Касалликлар ва зараркунанда ҳашаротлар:
▫пиёз пашшаси,
▫чириш касаллиги,
▫сохта ун-шудринг,
▫фузариоз (сўлиш),
▫нематода
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ