Фойдали #Анор

Анорнинг ўсиш даври 180-225 кун, иссиқсевар бута ўсимлик.
У асосан Ўзбекистон, Озарбайжон, Краснодар ўлкаси (Сочи)да, Қримда, Қозоғистоннинг жанубий қисми ва Доғистонда тарқалган,
Жанубий ҳудудларда эса анор денгиз сатҳидан 1200 м баландликда, қарийб 700 мм ёғингарчилик бўладиган лалмикор ерларда етиштирилади.
Анор совуқ шамоллардан ҳимояланган ва қуёш қиздириб турадиган унумдор қумоқ бўз тупроқларда яхши ўсади,
Пишган меваси таркибида 15-19% қанд 1,2-2,6% кислоталар, шарбатида эса шифобахш темир ва кўп миқдорда танин моддаси бор.
Ўрта Осиёда анор қарийб 2000-йилдан буён экилиб келинмоқда. МДҲ мамлакатлари орасида анорзорларнинг 25% дан кўпроғи Ўзбекистонда жойлашган,
Анор кичикроқ дарахт ёки бута шаклида ўсади, бўйи 2-5 м гача етади, меваси йирик, ўртача вазни 150-200 г дан 1-1,2 кг гача бўлади,
Тўлиқ пишганда териб олинади. Пишган меваси ўз вақтида териб олинмаса, ёрилиб кетади
Анор 15-16 даража совуқдан қаттиқ зарарланади. 18-20 даража совуқда эса унинг илдизи бўғзигача совуқ уради. шунинг учун қишда кўмилади,
Ўзбекистонда 40 дан ортиқ навлари мавжуд бўлиб, совуқдан асраш учун асосан кузда кўмиб қўйилади.
Боғларни ёши ҳамда навларга қараб, ҳар гектар боғдан 15-35 т ҳосил олиш мумкин,
Анорнинг меваси йирик, вазни 250-800 грамм ва ундан оғир бўлади,
Дони оч пушти рангдан тортиб тўқ қизил, деярли қора ранггача бўлади.
Анор мевалари, одатда, шохларнинг учида тугилади, шох-шабба ораларида жуда кам бўлади, буни буташда ҳисобга олиш керак.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе