Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Фойдали #Саримсоқ_касаллик

Фойдали #Саримсоқ_касаллик
САРИМСОҚ ПИЁЗНИ КАСАЛЛИК ВА ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ Ўзбекистон шароитида саримсоқни пиёз пашшаси, трипс, касалликлардан сохта ун-шудринг ва ун-шудринг касалликлари кўпроқ зарарлайди. пиёз пашшаси – кулранг, узунлиги 6-7 мм, личинкаси 10 мм, оқ рангда, оёқсиз. Личинкалари саримсоқ илдиз бўғзини шикастлайди. У саримсоқ ҳосилининг 13-24% гача камайишига сабаб бўлади. трипс – эрта баҳорда саримсоқ барги ўса бошлаганда баргга жойлашиб, уни зарарлайди. Танаси узунчоқ (0,8-0,9 мм), оч-сариқ рангда, жуда ҳаракатчан. сохта ун-шудринг ва ун-шудринг – касалликлари зарарланган саримсоқ ўсимлиги поясида, баргида оч кулранг тусли мум-ғубор пайдо бўлади. Зарарланган ўсимликлар заиф бўлади, барглари сарғаяди. Касалликнинг ривожланиш даври 10-18 кун давом этади. занг касаллигини пайдо қилувчи Пуккиниа алли замбуруғи бўлиб, у ўсимликни ўлдирмайди, аммо зарарланган баргларда фотосинтез жараёни сусаяди, натижада ўсиш суръатлари пасаяди ва бошқа касалликларга дучор бўлади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.