Фойдали

КУНЖУТ (СЕСАМУМ)
Кунжут қадимдан Марказий Осиёда лалми ерларга экиб келинган.
у сувни кам талаб қиладиган, уруғлари таркибида кўп мой сақлайдиган ўсимликлардан биридир.
Дунёда ҳеч бир экин кунжут каби уруғларида кўп мой сақламайди, унинг 100 кг уруғида лабораторияда 60-63 кг, жувозда эса 50 кг истеъмол учун зарур бўлган сифатли мой олинади.
Дунёда кунжут майдонлари 11,7 миллион гектарни, ялпи ҳосили 6 миллион тоннани ташкил этади.
Мамлакатимизда кунжут, асосан, лалми ҳудудларда экилиб, 4-6 сентнер атрофида ҳосил олинади.
суғориладиган майдонларда эса гектаридан 20-25 сентнергача тош босади. Бунинг учун икки марта суғориш кифоя. Бу бир гектардан бир тоннадан ортиқ экологик тоза истеъмол мойи олинади, дегани.
кунжутнинг шротидан мазали турли ҳолвалар тайёрланди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе