Фойдали_маълумот

АЛМАШЛАБ ЭКИШ ВА ЗАХ ҚОЧИРИШ
Алмашлаб, навбатлаб экишни қўллаш натижасида тупроқ органик моддага - гумусга бойийди, унинг барча агрономик хусусиятлари яхшиланади ҳамда бир вақтнинг ўзида тупроқ- сув ва шамол эрозиясидан муҳофаза қилинади.
Алмашлаб экиш ва экинларни жойлаштириш тизимларига беда ва оралиқ экинларни киритиш чорвачиликнинг ем-хашак базасини ривожлантиради, натижада ҳозирги кунда танқис бўлган қимматли органик ўғит-гўнг тайёрлашни кенгайтириш имкониятлари туғилади.
Зах қочириш мелиорациясининг асосий муаммоси қурғоқчил зонадаги шўрланган ва шўрланишга мойил бўлган суғориладиган ерларни яхшилашдир.
Шўрланган ерларга экилган пахта, беда ва донли экинлар ҳосилдорлиги, шу ерларнинг шўрланиш даражасига қараб, 20-80% га қадар камайиб кетиши аниқланган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе