Фойдали_маслаҳат

Гулкарам таркиби ва шифобахшлиги
Карам турлари ичида таркибининг қимматлилиги бўйича гулкарам биринчи ўринларда туради. Унинг бошида 9,65% қуруқ моддалар, 1,2-5,0% қанд, 1,4% гача клетчатка, 1,5-3,3% оқсил мавжуд. Оқсилдаги аминокислоталар таркиби, сифати, миқдори ва нисбати жиҳатидан мол гўштидан қолишмайди. Гулкарам таркибидаги алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар унинг қимматлилигини янада оширади.
Шунингдек, у С, В1, В2, В6,В9, В12, РР витаминларига, фолий кислотаси ва калий, фосфор, калсий, натрий, магний, темир минерал моддаларига жуда бой. Айрим илмий адабиётларда гулкарамнинг бош қисмида бошқа сабзавотларда учрамайдиган Н витамини мавжуд бўлиб, у инсон асаб тизимини тинчлантиришга ва руҳиятини кўтаришга ёрдам бериши қайд этилган.
Гулкарам қайнатилган, қовурилган, димланган ҳолда истеъмол қилинади. Уни музлатиш, зиравор қўшиб сиркалаш,қизартириб пишириш мумкин.
Соғлиқни сақлаш муассасаларининг тавсиясига кўра йил давомида одам бошига 4-5 кг гулкарам истеъмол қилиш тавсия этилган.
Гулкарам истеъмол учун қимматли маҳсулот ҳисобланади. Унинг юмшоқ консистенсияси организм томонидан енгил ҳазм қилишни таъминлайди, ошқозон–ичак тизими касалликларида, болаларга, кекса ва хирургик операция ўтказган кишилар учун парҳез таом сифатида тавсия этилади.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе