фойдали_маслаҳат

Пекин карами етиштиришда тупроқни тайёрлаш
Эртаги экин ҳосили йиғиб олингач, ўсимлик қолдиқлари йиғилади ва даладан чиқариб ташланади, вақтинчалик суғориш эгатлар ёпилади.
Тупроқ етарлича нам бўлса, ер 25-28 см чуқурликда ағдариб ҳайдалади. Ҳайдашда икки ярусли плуглардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ҳайдаш билан бир вақтнинг ўзида бороналаш ўтказилади. Эртаги экиндан сўнг тупроқ қуриб қолган бўлса, енгил ҳайдоволди суғориш ўтказилади ва тупроқ етилгач ер ҳайдалади.
Бир йиллик бегона ўтлар билан ифлосланган майдонларда ҳайдашдан сўнг култиватор-окучник билан суғориш эгатлари очилади ва ўтларни ундириб олиш учун суғориш ўтказилади.
Бегона ўт майсалари пайдо бўлгач, майдон ялпи чизилланади ва суғориш эгатлари олинади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе