Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Ғалла парваришида долзарб палла

Ғалла парваришида долзарб палла

Хабар бериб бораётганимиздек, (https://t.me/AKIS_milliy_markaz/12741) 2026-йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини тўғри парваришлаш ва бу борада зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш масалалари юзасидан ҳудудларда назарий ва амалий семинарлар ўтказилмоқда.

Шу мақсадда ташкил этилган навбатдаги семинар Ургут, Тайлоқ, Жомбой ва Булунғур туманлари фермерлари учун ўтказилди.

Семинарда Миллий марказ тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири Ғуломжон Узоқов иштирок этиб, ғалла экилган майдонларда бажарилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар, ўсимликларни озиқлантириш ва мўл ҳосил олиш учун пухта тайёргарлик кўриш бўйича фермерларга илмий асосланган тавсиялар берди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.