


Бугун Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Тошкент илмий-тажриба стансиясида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинар давомида ғалла парваришида қўлланилаётган илғор агротехник усуллар, инновацион ёндашувлар ва илмий тавсиялар муҳокама қилинди.
Тадбирда соҳа олимлари, агрономлар ҳамда соҳадаги етакчи мутахассислар иштирок этиб, ўз тажриба ва билимлари билан ўртоқлашдилар. Улар томонидан ғалла парваришидаги долзарб масалалар юзасидан амалий тавсиялар берилди. Шунингдек, соҳага замонавий агротехнологияларни, жумладан, агродронлар имкониятларидан самарали фойдаланишнинг афзалликлари алоҳида таъкидланди.
Семинар доирасида майдон шароитида кўргазмали чиқишлар ва савол-жавоблар ҳам ташкил этилди.
