Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ҒАЛЛАЧИЛИКДА КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ҒАЛЛАЧИЛИКДА КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Бугун Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов раислигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. ⏺Унда Миллий марказ бошқарув аппарати ходимлари ва видеоконференс алоқа орқали тизимдаги илмий-тадқиқот институтлари ва АКИСлар масъуллари иштирок этди. Миллий марказ раҳбари Шуҳрат Отажонов жорий йилда республикада куз-қиш ойлари иқлимий меъёрдан бироз паст бўлгани (ўтган 2024-йилда ноябр ойида ўртача кунлик ҳарорат +7+9 0С, декабр ойида -3-5 0С, бўлиб, ғалла тиним даврида бўлди. 2025-йил январ ойида кечалари 1-чи ўн кунликда -1-4 совуқ, кундузи +6+12, 2-ўн кунлигида кечалари +2+4, кундуз кунлари +8+16) кузги бошоқли дон экинларини тиним давридан чиқиб, ўсиши ва ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатганини таъкидлаб, ҳудудлардаги ҳолат ва бу вазиятга ечим сифатида олимларнинг фикрларини сўради. Йиғилишда бевосита иштирок этган Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори Ойбек Аманов: "Жанубий ҳудудларда 2024-йилнинг октабр ва ноябр ойлари илиқ ҳамда серёғин келганлиги кузги бошоқли дон экинларининг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. Бунинг натижасида эрта (сентабр) ва оптимал (октабр) муддатда экилган, хатто суғорилмаган кузги бошоқли дон экинлари уруғлари ҳам ёғингарчилик ҳисобига тўлиқ униб чиқиб, 5-7 тагача тўлиқ туплаш, ноябр ойининг 1-чи ярмида экилган майдонларда эса майсалар 3-4 барг ва туплаш даврига ўтиб, қишловга кирди. Кечки муддатда экилган майдонларда кузги буғдой 1-2-барг ҳолатда ўтамоқда. Бу йилги узоқ муддатли совуқ ва қировли кунларнинг давомийлиги натижасида ғалла майдонларининг ривожланишига таъсири кенг майдонларда кузатилмоқда."- деб ахборот берди. Шу каби ҳолат республиканинг барча минтақаларида кузатилаётганини Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти директори Равшанбек Сиддиқов ва Шоличилик илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари Зоҳид Зиёдуллаевлар ҳам тасдиқлади. Олимлар республика минтақаларининг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, январ ойида об-ҳавонинг илиқ бўлиши кузатиладиган бўлса, озиқлантирилмаган ва суғорилмаган, тупроқда намлик етарли бўлмаган ғалла майдонларидаги майсаларда азот ва намлик етишмаслиги оқибатида сарғайиб, барг ва пояларнинг ўсиши секинлашиб, туплаш коеффициентнинг камайишига олиб келмоқда дея ўз муносабатини билдирди. Феврал ойида кузги буғдой етиштиришда ривожланишига қараб, ҳар бир навларнинг энг мақбул муддат ва меъёрларда озиқлантириш ҳамда суғоришга бўлган талаби тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши лозим. Шундан сўнг Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов томонидан қуйидаги: Минтақаларга мос бўлган агротехник тадбирлар тавсияномасини ишлаб чиқиш; Олимлар иштирокида республика минтақалари бўйлаб амалий семинарлар ташкил этиш; Матбуот ва ижтимоий тармоқлар орқали тавсиявий ҳарактердаги видео, инфографик ва матнли контентларни тарғиб қилиш каби вазифалар белгилаб берилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.