“Янги Ўзбекистон” газетасида “10 миллион тонналик ризқ, барака хирмони халқимиз дастурхонини тўкин қилмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Мақолада мамлакатимизда ғаллачилик соҳасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш ҳамда замонавий агротехнологияларни кенг қўллаш орқали эришилган юксак натижалар атрофлича таҳлил қилинган.
Таъкидланишича, 10 миллион тонналик ғалла хирмонининг бунёд этилиши нафақат аграр тармоқ салоҳиятининг юксалганидан, балки озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, фермер ва деҳқон меҳнатини муносиб рағбатлантириш ҳамда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатининг амалий самараси эканини яққол намоён этади.
Шунингдек, мақолада ҳосилдорликни ошириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, юқори ҳосилли навларни кенг жорий этиш ҳамда фермерларнинг фидокорона меҳнати юрт равнақи ва халқ фаровонлигини таъминлашдаги ҳал қилувчи омиллардан бири экани алоҳида эътироф этилган.
Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раиси Актам Хаитов қаламига мансуб ушбу мақолада ғаллачиликда эришилган тарихий натижалар, Янги Ўзбекистоннинг аграр тараққиёт стратегияси ҳамда халқимиз дастурхонининг тўкинлигини таъминлаш йўлидаги изчил ислоҳотлар чуқур таҳлилий ва публицистик руҳда ёритилган.
Мақоланинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

