Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига Халқаро КИММЙТ (Интернатионал Маизе анд Wҳеат Импровемент Кентер) илмий маркази вакиллари ташриф буюришди. Ташрифда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳа координатори Азиз Нурбеков ҳам иштирок этди.
Меҳмонлар марказ ҳудудидаги бир қатор муҳим обектлар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Жумладан, Уммон Султонлиги билан ҳамкорликда фаолияти йўлга қўйилган “Атяб Интернатионал Сервикес” халқаро стандартлаш ва сертификатлаш лабораторияси, замонавий иссиқхона мажмуаси ҳамда Корея Республикаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган кўчатчилик маркази фаолияти меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Ташриф давомида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигини илмий асосларда ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва замонавий технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Айниқса, ғаллачиликни модернизация қилиш ва илм-фанга асосланган ёндашувлар орқали ривожлантириш бўйича таклифлар илгари сурилди.
КИММЙТ вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази, уруғчиликни ривожлантириш маркази, уруғлик буғдой етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар фаолияти билан танишиш ҳам режалаштирилган.
Мазкур ташриф халқаро тажриба ва илғор иш услубларини ўрганиш, уларни миллий амалиётга жорий этиш, барқарор қишлоқ хўжалигини шакллантиришга хизмат қилади.





