Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Ғалладан бўшаган тажриба майдонларида такрорий экин жойлаштирилмоқда

Ғалладан бўшаган тажриба майдонларида такрорий экин жойлаштирилмоқда

Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг тажриба майдонларида ғалла ўрим-йиғимидан бўшаган ерларида такрорий экин сифатида мошнинг "Дурдона" нави экилмоқда. Мазкур нав юқори ҳосилдорлиги, эртапишарлиги ва маҳаллий тупроқ-иқлим шароитига мослиги билан ажралиб туради.

Бўшаган майдонлардан унумли фойдаланиш бир вегетация мавсумида қўшимча маҳсулот етиштириш, ер унумдорлигини сақлаш ҳамда экин майдонларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Даладаги агротехник тадбирлар белгиланган муддатларда ва замонавий технологиялар асосида амалга оширилмоқда. Бу эса кузда мўл ва сифатли ҳосил олиш учун муҳим омил ҳисобланади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.