Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ғалланинг ҳосилдор ва сифатли навларини яратиш бугуннинг талаби. Республикамиздаги мавжуд ерларда сифатли ғалла навларини экиш ва етиштириш борасида олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар,…

Ғалланинг ҳосилдор ва сифатли навларини яратиш бугуннинг талаби. Республикамиздаги мавжуд ерларда сифатли ғалла навларини экиш ва етиштириш борасида олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар,…
тажрибалар бу йўлдаги саъй-ҳаракатларнинг амалдаги ифодасидир. Жумладан, “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Янгиликлар 24” дастурида намойиш этилган лавҳада Андижон вилоятида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ўздонмаҳсулот” АК томонидан “Уруғлик ғалла майдонларида апробация кўригини ўтказиш бўйича” ташкил этилган кўргазмали семинар хусусида ҳикоя қилинади. Андижон вилоятидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан унинг тажриба майдонларида экологик тоза ва бирламчи бўлган 30 дан ортиқ янги навлар синовдан ўтказилмоқда. Шунингдек, Россиядан келтирилган 21 та янги навни мамлакатимизнинг тупроқ ва иқлимига мослаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ўтказилаётган кўргазмали семинарда айнан ушбу янги навлар ва уларни мамлакатимизнинг мослаштирилган ҳудудларига экиш борасида мутахасислар томонидан муҳим маълумотлар ва тавсиялар берилди. #репост #Озбекистон_24 #Янгиликлар_24 Вебсайт • Телеграм • Факебоок • ЁуТубе • Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.