Генетик жиҳатдан ўзгартирилган (Бт) ғўза навларини етиштириш, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилигини бошқариш ҳамда юқори самарадор маҳаллий интенсив агротехнологияни жорий этиш…

мавзусидаги семинар Наманган вилоятининг Косонсой туманида давом эттирилди.
Бт–ғўза нави – генетик жиҳатдан ўзгартириш жараёнида ўсимлик ирсий аппаратига ҳашарот ва зараркунандалар учун зарарли бўлган оқсилларни синтезловчи Крй генлари ҳамда глиофасат гербидсидига чидамли генлар киритилган ғўза нави.
Кўсак қуртига чидамлилик ўсимликка Бакиллус тҳурингиенсис (Бт) тупроқ бактериясининг генетик материалини ўтказиш орқали эришилади. Генетик материал ўзига хос хусусиятларга эга бўлган, яъни ҳашарот ва зараркунандаларига токсик таъсир кўрсатадиган, бироқ сутемизувчилар ва мақсадли бўлмаган организмларга зарарли таъсир қилмайдиган оқсилларни кодлайди.
Жаҳонда БТ технологиясига ўтиш 1996-йилда бошланган, бу технология патентланганлиги сабаб, уни шу вақтгача мамлакатимизда жорий қилиш мумкин бўлмаган, бизга бу технология хориж селексияси билан кириб келган.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе