Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида халқаро консултант Др. Монир Идрес Яҳя Аҳмед иштирокида "Генбанк бошқаруви, генетик ресурсларнинг жаҳон миқёсидаги стратегик аҳамияти ҳамда улардан самарали фойдаланиш" масалаларига бағишланган тренинг бўлиб ўтди.
Тренинг давомида ўсимлик генетик ресурсларини сақлаш, ҳужжатлаштириш ва мониторинг қилиш, улардан илмий тадқиқотлар, селексия ва қишлоқ хўжалиги амалиётида самарали фойдаланиш бўйича замонавий ёндашувлар ва халқаро тажрибалар атрофлича муҳокама қилинди.
Ушбу тренинг институт илмий жамоасининг билим ва салоҳиятини ошириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда миллий генбанк фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.




