Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Германиянинг ДЕУЛА Ниенбург таълим ва малака ошириш маркази билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Германиянинг ДЕУЛА Ниенбург таълим ва малака ошириш маркази билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Германиянинг ДЕУЛА Ниенбург таълим ва малака ошириш марказининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича раҳбари Александр Жаров билан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув доирасида қишлоқ хўжалиги соҳаси учун малакали мутахассислар тайёрлаш, амалиётга йўналтирилган ўқув дастурларини жорий этиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Александр Жаров ДЕУЛА Ниенбург марказининг тарихи, фаолияти ва асосий йўналишлари ҳақида тақдимот билан чиқди. У Марказ 1926 йилда Германияда ташкил этилгани ва бугунги кунда амалий таълим бериш бўйича етакчи муассасалардан бири сифатида эътироф этилишини таъкидлади.

Унинг маълумотларига кўра, ДЕУЛА Ниенбург маркази қишлоқ хўжалиги техникаларини бошқариш ва сервис хизмати, агротекнология ва агрономия, боғдорчилик ва ландшафт хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва техник хавфсизлик, суғориш ва тупроқ парвариши ҳамда замонавий агромашиналарда амалий тайёргарлик каби йўналишларда мутахассислар тайёрлайди.

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистонда амалий таълимни кучайтириш, ДЕУЛА мутахассислари иштирокида қўшма курслар ташкил этиш, кадрлар малакасини ошириш ва ўзаро тажриба алмашиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар инновацион билимларни тарғиб қилиш, амалиётга йўналтирилган ўқув дастурларини кенгайтириш ва ДЕУЛА Ниенбург билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича келишиб олдилар.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.