Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Германиянинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат федерал вазирлиги вакиллари Миллий марказда

Германиянинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат федерал вазирлиги вакиллари Миллий марказда
Агрохизматларни ривожлантириш, илм ва таълим соҳаларида икки мамлакат алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида бўлиб ўтган учрашувда асосий урғу илмий инновацион фаолиятда ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилди. Даставвал, меҳмонларга Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази фаолияти, асосий вазифалари ва 1 йил давомида эришилган натижалар ҳақида Миллий марказ директорининг ўринбосари Н.С.Хушматов таништириб ўтди. Шунингдек, марказ тизимидаги Илмий тадқиқот институтлари ва вилоят АКИС марказларининг имкониятлари ҳақида сўз борди. Германия томони мева-сабзовотчилик ва пахтачилик соҳасида Ўзбекистон тажрибаси улар учун қизиқ эканлигини билдирди. Делегация аъзолари Тошкент вилоятидаги фермерларнинг дала майдонларида ҳам бўлишди.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.