Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Глобал иқлим ўзгариши шароитида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги масаласи муҳокамалар майдонида

Глобал иқлим ўзгариши шароитида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги масаласи муҳокамалар майдонида
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ҳамда Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси ҳамкорлигида «Глобал иқлим ўзгариши шароитида озиқ-овқат ва маҳсулотлар хавфсизлигини таъминлаш орқали Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш» мавзусида илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди. Тадбирда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси вакиллари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти, соҳа олимлари, илмий-тадқиқот муассасалари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хусусий сектор ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Конференсияни Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шодмон Намозов кириш сўзи билан очиб, глобал иқлим ўзгариши шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда соҳа олимлари томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, эришилаётган натижалар ва уларнинг амалиётга жорий этилиши хусусида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Мавлуда Хўжаева сўзга чиқиб, мазкур йўналишда қонунчиликни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда уларнинг аҳамияти ҳақида фактларга бой маълумотлар тақдим этди. Шунингдек, мавзу доирасида қатор қизиқарли ва таҳлилий тақдимотлар намойиш қилинди. Муҳокамалар якунида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада кучайтириш, иқлимга мос инновацион ечимларни амалиётга кенг жорий этиш ҳамда соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.