Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Глобал иқлим ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш

Глобал иқлим ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш
Тошкент давлат аграр университетида ўтаётган халқаро илмий-амалий конференсия мамлакатимиз ҳамда хорижнинг нуфузли илмий доиралари, халқаро ташкилотлар ва таълим муассасалари вакилларини бир майдонга жамлади. Тадбирда Қозоғистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси президенти Тлектес Есболов, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) вакили Шоки Ал-Добаи, Россия давлат аграр университети – К.А. Тимирязев номидаги Москва қишлоқ хўжалиги академияси ректори, академик Владимир Трукҳачев, Шимолий-Ғарбий қишлоқ ва ўрмон хўжалиги университети вице-президенти, профессор Ма Чуанг, ҳамда Анҳуи Агрикултурал Университй президенти Као Ҳаикун каби дунё миқёсида тан олинган олимлар ва мутахассислар иштирок этмоқда. Конференсия меҳмонлари университет жамоасини 95 йиллик юбилей билан табриклаб, ушбу илм даргоҳи нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа аграр таълим ва фан соҳасида етакчи ўринни эгаллаб келаётганини таъкидладилар. Уларга кўра, бу университет замонавий билим ва инновацион ёндашувга эга мутахассисларни тайёрлаш, илмий ғояларни амалиётга жорий этишда муҳим платформага айланган. Иштирокчиларнинг таъкидлашича, бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш каби долзарб муаммоларни ҳал этишда ана шундай илмий муассасаларнинг ўрни беқиёс. Тошкент давлат аграр университети эса халқаро ҳамкорлик, илмий изланишлар ва тажриба алмашиш орқали аграр соҳа ривожига салмоқли ҳисса қўшиб, ўзининг илмий салоҳияти ва нуфузини янада мустаҳкамлаб бормоқда. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | ЁуТубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.