Голубика – дунёдаги энг қиммат резавор мевалардан бири

Аммо унинг мамлкатимиз иқлимига бардошли кўчатларини топишда муаммо бор. Чунки мўтадил иқлимли ҳудудлардан келтирилган голубика кўчатларини ёзнинг жазирамасидан асралсада, қишдаги совуқларга бардош бермаслиги кузатилмоқда.
Шу боис хабар берганимиздек, Миллий марказ тизимидаги академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ва Беларус Республикасининг “Ягодка” фермер хўжалиги ўртасида қиймати 200 минг долларни ташкил қилувчи уч тамонлама шартнома ва лойиҳани амалга ошириш борасидаги “Йўл харитаси” имзоланди.
Шартномага кўра, академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳудудида 10 гектар ер ажратилиб, голубика кўчатлари ва мевасини етиштириш илмий асосда ташкил этилади.
Институт директори Алижон Эсонқуловнинг таъкидлашича, Беларусдан олиб келинган кўчатлар совуқ ҳароратда синовдан муваффақиятли ўтган.